Тошкент халқаро аэропортининг жўнаш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ иш бошлади. Тўловни паркомат орқали нақд пулда ёки QR-код билан тўлаш мумкин. Паркомат қайтим ҳам қайтара олади. Яқин кунларда келиш терминали олдида ҳам худди шундай автотураргоҳ очилади.
Пойтахт аэропортининг божхонаси Мисрдан учиб келган аёлдан Нил тимсоҳи, игуана ва питон болаларини олиб қўйди. Нотўғри ташилгани сабаб жониворларнинг аҳволи қониқарсиз. Ушбу судралиб юрувчиларнинг умумий баҳоси тахминан 77 млн сўм экани айтилмоқда.
Пойтахтнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳасида Тошкент халқаро аэропортини шаҳар ташқарисига кўчириш назарда тутилмаган. «ТошкентбошпланЛИТИ» институти маълумотларига кўра, буни амалга оширишнинг ҳозирча имкони йўқ. Объектни кўчириш вариантларини кейинги авлод шаҳарсозлари кўриб чиқади.
Тошкент халқаро аэропортида учиб келган ва учиб кетаётган йўловчилар божхоначиларсиз, автоматик тарзда бошқарилаётган body scaner қурилмаси ва рентген нурлари ёрдамида қисқа муддатда божхона текширувидан ўтяпти. «Газета.uz» мазкур тизим қандай ишлаши ҳақида сўз юритади.
Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди. Бўлимда йўловчилар хорижга чиқишини чеклайдиган қарз бор ёки йўқлигини текширтириши мумкин. Қарз тўлангандан сўнг, ходим тақиқни олиб ташлайди.
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, ноқонуний таксичилар бир неча провокация уюштиришди. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ноқонуний таксилар йўловчилар учун таҳдид эканини таъкидлади. Унинг тан олишича, «бомбил»лар бир кунлик масала эмас ва у ёлғиз ҳал қилинмайди.
30 август куни Миср давлатидан учиб келган фуқаро 56 та тимсоҳ боласини, 31 август куни эса Мисрдан келган бошқа фуқаролар пластмасса идишларда 10 та буқаламунни халқаро аэропортдаги божхонадан ўтказмоқчи бўлди. Ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли уларнинг айримлари оғир аҳволда.
«Ўзбектелеком» томонидан Тошкент халқаро аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди. Аввал аэропортда Sola провайдерининг симсиз тармоғи мавжуд бўлган, бироқ, ҳаво бандаргоҳи маъмуриятининг қайд этишича, у барқарор ишламаган.
31 июлга қадар кузатувчи шахслар Тошкент аэропортининг халқаро терминалига киритилмайди. Бу зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиши ва қайтиб келиши, шунингдек, бинонинг реконструкция қилиниши билан боғлиқ.
Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати 10 июлдан синов режимида бошланади. Лицензияли таксилар, сайёҳлар автобуси ва чет эллик делегациялар транспортларининг киришига рухсат берилади.
Тез кунларда Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи қаватига олиб борувчи, узоқ вақт ёпиқ бўлган эстакаданинг очилиши кутилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда «Тошкент» халқаро аэропортида 4 нафар фуқаро ёнидан сохта ПЗР-тести маълумотномалари чиққан. Тергов натижасида тошкентлик икки нафар шахс сохта маълумотномаларни Бухоро ва Хоразм вилоятидан бўлган шахсларга етказиб тургани аниқланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг